Қорақалпоғистон Республикасида "Халқаро Орол туризми" ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Оролбўйи эзгу ният элчилари" конференциясида экологик ҳуқуқбузарликларни бартараф этишда Бош прокуратура ва прокуратура органлари билан самарали ҳамкорлик олиб борилаётганлиги таъкидланди. Хусусан, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Эшбеков экологик жиноятларга қарши курашишнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтди.
Маълумот учун, экологик жиноятларнинг глобал миқёсдаги қиймати ҳар йили тахминан 200 млрд АҚШ долларига баҳоланади. Бундай қонунбузарликлар биохилма-хилликнинг йўқолиши, одамлар саломатлиги учун хавфлар, иқтисодий зарар ва иқлим ўзгаришининг тезлашишига сабаб бўлади.
Азиз Эшбеков бугунги кунда атроф-муҳитни ифлослантириш, дарахт кесиш, ноқонуний ов, браконерлик, ноқонуний қазилма ишлари, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноқонуний савдоси, соҳадаги коррупсион ҳолатларга қарши курашиш энг устувор вазифалардан бири эканлигини қайд этди. У Жамиятда экологик маданият, табиатга жавобгарлик ҳисси ва ресурсларга тежамкор муносабатни шакллантириш, назорат самарадорлигини ошириш, шу жумладан, табиатга зарар етказиш ҳолатларда жавобгарликни таъминлаш ва идоралараро, минтақавий ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Андижон вилояти прокурор ўринбосари Ўктам Ўтаев эса Орол денгизининг аввалги ва ҳозирги ҳолатини ўзаро таққослади. Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҳудудда чўлланиш даражаси камайиб бораётганини, ҳудуддаги биохилма-хилликни сақлаб қолиш мақсадида турли ҳуқуқбузарликларга қарши кескин чора-тадбирлар кўрилаётганини, Оролбўйидаги йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини сақлаб қолишга ҳам асосий эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди.
Қашқадарё вилояти прокурор ўринбосари Сирожиддин Файзиев эса чўлланишнинг олдини олиш ҳамда табиий ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг ноқонуний кесилиши ва савдосига қарши курашнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратди.
Маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 12 миллион гектар, 1 дақиқада эса 23 гектар ер чўлланмоқда. Ҳозирда ер юзининг 75 фоизи чўлга айланган. Агар бу таҳдид давом этаверса, 2050 йилга бориб ер юзининг 95 фоизи яроқсиз ҳолга келади. Чўлланган сувли ҳудудларнинг 87 фоизи охирги 300 йил ичида шундай ҳолга келган. Ўзбекистонда эса ҳар дақиқада 9 квадрат метр ҳудуд чўлланиб бормоқда.
Сирожиддин Файзиев чўлланишга қарши кураш мақсадида Қашқадарёда кўплаб ишлар қилинганини таъкидлади. Жумладан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024–2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ер майдонлари атрофида 8 млн 205 мингта дарахт кўчатлари экилди. Шунингдек, атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи йирик саноат корхоналари ва магистрал йўл ёқаларида 841 мингта кўчат экилиб, “Яшил белбоғ”лар ташкил қилинди.
Бундан ташқари, Қашқадарёда экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва чора кўриш мақсадида ҳам кўплар ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2024 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича ўсимлик дунёсига зарар етказиш билан боғлиқ 231 та ҳолат аниқланиб, уларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари ҳал этилди ва табиатга етказилган 1,7 млрд сўмлик зарар ундирилди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, шунингдек, Буюк Британия ва Польша бош вазирлари - Кир Стармер ва Дональд Тускнинг Киевга ташрифига изоҳ берди.
Янги Рим папаси Лео XIV учун Украина понтифик этиб сайланишидан олдин "ҳар доим устувор бўлган" , деди Рим-католик черковининг Киэв-Житомир епархияси епископи Виталий Кривитский Обозревателга берган интервьюсида .
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Фаластин мухторияти раҳбари ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда “Россия-24” телеканали орқали маълум қилган.
Покистоннинг Ҳиндистонга қарши кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа чораси қолмади. Report хабарига кўра, бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф маълум қилган.
Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб, Ҳиндистонга қарши «Банбян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли йирик ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
Покистон “Банбян-ул-Марсус” (“Мустаҳкам девор”) номли йирик ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар бермоқда Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб.
Ҳиндистон ҳукумати армия бошлиғига кўнгилли захира кучларини, ҳудудий армияни Ҳиндистон Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди.
Маълумотларга кўра, у бир неча соат олдин қўлга олинган ва ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Қайд этилишича, Лилит Агекянга адвокати ва онаси билан учрашишга рухсат берилмаган.