Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.
Жорий йилнинг март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайишда давом этиб, январь ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди:
- "Оniх": кўп фойдаланилгани $1000 га ($13 172 дан $12 170 га), кам фойдаланилгани $400 га ($14 900 дан $14 500 га);
- "Lacetti": кўп фойдаланилгани $300 га ($13 500 дан $13 200 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($14 500 дан $14 300 га), кам фойдаланилгани $150 га ($15 000 дан $14 850 га)
-"Cobalt": ўртача фойдаланилгани $339 га ($12 339 дан $12 000 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($11 600 дан $11 500 га), кам фойдаланилгани $70 га ($12 750 дан $12 680 га);
- “Nexia”: ўртача фойдаланилгани $600 га ($11 500 дан $10 900 га); кўп фойдаланилгани $284 га ($10 784 дан $10 500 га);
- "Spark": ўртача фойдаланилгани $100 га ($10 500 дан $10 400 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($9 600 дан $9 500 га);
- "Damas": ўртача фойдаланилгани $134 га ($8 000 дан $7 866 га), кам фойдаланилгани $61 га ($8 061 дан $8 000 га) арзонлашган.
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи.
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи январь ойидагига нисбатан қуйидагича ўзгарган:
- "Equinox": кам фойдаланилгани $2400 га ($35 500 дан $33 100 га), ўртача фойдаланилгани $1000 га ($31 000 дан $30 000 га), кўп фойдаланилгани $466 га ($27 300 дан $26 834 га);
- "Malibu": кам фойдаланилгани $313 га ($32 313 дан $32 000 га);
- "Tracker": кўп фойдаланилгани $723 га ($16 923 дан $16 200 га), ўртача фойдаланилгани $382 га ($17 882 дан $17 500 га) арзонлашган. Шунигдек, ўртача фойдаланилган "Malibu" нархи $150 га ($29 150 дан $29 300 га) ошган бўлса, кўп фойдаланилган "Malibu" ($26 000) ва кам фойдаланилган "Tracker" ($18 000) нархида ўзгариш кузатилмаган.
Электромобиллар нархи.
Мазкур даврда янги ва ўртача фойдаланилган электромобиллар нархининг тушиши тезлашди. Хусусан:
- BYD "E2": янгиси $800 га ($16 800 дан $16 000 га),
- BYD "Han": ўртача фойдаланилгани $1100 га ($35 000 дан $33 900 га), янгиси $650 га ($32 150 дан $31 500 га);
- BYD "Song Plus DM-i Champion": ўртача фойдаланилгани $1200 га ($25 500 дан $24 300 га), янгиси $600 га ($28 200 дан $27 600 га);
- BYD "Song Plus EV Champion": янгиси $675 га ($28 000 дан $27 325 га), ўртача фойдаланилгани $500 га ($26 000 дан $25 500 га);
- BYD "Yuan Up": янгиси $200 га ($20 800 дан $20 600 га, ўртача фойдаланилгани $225 га ($19 000 дан $18 775 га) арзонлашган.
Хорижий автомобиллар нархи.
Жорий йилнинг март ойида январ ойига нисбатан хорижий автомобиллардан Kia "Sportage", "К5", "Sorento" ва "Seltos"нинг нархлари бошқа автомобиллар нархларига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди. Хусусан:
- Kia "Sorento": кўп фойдаланилгани $3000 га ($38 000 дан $35 000 га), кам фойдаланилгани $3000 га ($47 500 дан $44 500 га);
- Kia "Sportage": кам фойдаланилгани $1750 га ($31 750 дан $30 000 га), кўп фойдаланилгани $1233 га ($29 733 дан $28 500 га), ўртача фойдаланилгани $678 га ($31 178 дан $30 500 га),
- Кia "К5": ўртача фойдаланилгани $1200 га ($27 500 дан $26 300 га), кўп фойдаланилгани $900 га ($26 000 дан $25 100 га),
- Kia "Seltos": ўртача фойдаланилгани $1350 га ($26 000 дан $24 650 га), кўп фойдаланилгани $500 га ($24 000 дан $23 500 га), кам фойдаланилгани $550 га ($25 800 дан $25 250 га) арзонлашди.
Автомобилларни гуруҳларга ажратиш бўйича батафсил маълумот олиш учун аввалги таҳлилларга қаранг.
Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда январ ойи учун 20,2 мингта, март ойи учун 22,5 мингта маълумотдан фойдаланилди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Март ойи ўрталарида Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви барбод бўлганидан бери Ғазо секторида бир миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.
Ушбу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, тиш боғламларининг бузилиши, тишларнинг барвақт тўкилиши ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди.
«Исроил ва бошқалар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак. Қачонки сиз қаерга зарба берсангиз, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим», – деди Оқ уй раҳбари, Нью-Йоркдан Вашингтонга учаётган самолётда журналистлар саволига жавоб берар экан.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у.
Польша мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчик маълум қилишича, Россия ва Беларусь томонидан ўтказилаётган «Запад-2025» қўшма ҳарбий машғулотларига жавобан мамлакатнинг шарқий чегарасига 40 мингга яқин аскар жойлаштирилади.
Шунингдек, хориждаги экстремистик оқим вакиллари билан боғланиб, улардан таъқиқланган таълимотларни олган ва келгусида теракт содир қилиб, ўзини портлатишни мақсад қилган.
Қатарнинг QNA ахборот агентлиги хабарига кўра, саммит икки кун давом этади. Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги тайёргарлик йиғилиши 14 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 10 сентябрь куни агар Қатар ўз ҳудудидан ҲАМАС вакилларини сургун қилмаса, Доҳага яна ҳужум уюштирилиши ҳақида таҳдидли баёнот берди.
Дунё бўйлаб беқарорликлар авж олган бир вақтда Европа Иттифоқи бўрон тинишини хотиржам кута олмайди. Бу ҳақда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 10 сентябрь куни ЕИнинг ҳолатига доир дастурий маърузасида таъкидлади.
9 сентябрь куни Исроил халқаро ҳуқуқни бузган ва “қизил чегаралар”ни ҳатлаган ҳолда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига авиаҳужум уюштирди. АҚШнинг яқин иттифоқчиси саналган давлат ҳудудида уюштирилган портлашлар Яқин Шарқ минтақасида кучлар мувозанатини ўзгартириб қолмай, Вашингтонга бўлган ишончсизликни янада орттиради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Толибон ҳукуматидан афғон аёл ёрдам ходимларига қўйилган чекловларни бекор қилишни, уларга эркак васийсиз саёҳат қилиш ва мамлакат шарқида кучли зилзиладан кейин тиббий ёрдамга муҳтож аёлларга хизмат кўрсатиш имконини беришни талаб қилди.
Янги тартибга кўра, россияликлар энди АҚШ визаси учун ҳужжатларни фақат Остона ёки Варшавада топшириши мумкин бўлади. Бу ўзгариш россиялик фуқароларнинг виза олиш жараёнини кескин чеклаб, аввал мавжуд бўлган енгилликларни йўққа чиқарди.
Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адраи Американинг X компанияси ижтимоий тармоғидаги баёнотида Хон Юнуснинг Меваси ҳудудини “гуманитар ҳудуд” деб эълон қилди. Шу билан бирга, армия Ғазо шаҳридаги фаластинликлар орасида Мевасига кўчишга чақирувчи рисолалар тарқатди.