АҚШ Ҳукумат Самарадорлик Департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск "чап кучларнинг тажовузкор ҳужумлари"дан чарчаганлиги сабабли ўз лавозимини тарк этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Маскнинг махсус давлат хизматчиси сифатидаги мақоми 2025 йилнинг май ойида тугайди ва у узайтириладими ёки йўқми номаълум. "Маск кетишни хоҳлайди, чунки у чап томондан ёқимсиз ва ахлоқсиз ҳужумлар оқими деб ҳисоблаган нарсадан чарчаган", дейилади мақолада.
Шу билан бирга, Маск DOGE келажагига ишонади, чунки унинг жамоаси аллақачон бир қатор федерал агентликларга мустаҳкам интеграциялашган. Аноним қолишни истаган Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимининг таъкидлашича, DOGE ютуқлари "мисли кўрилмаган ва ўзлари учун гапиради".
АҚШ президенти Дональд Трампнинг буйруғи билан яратилган DOGE "беҳуда сарф-харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта қуриш" учун чақирилган. АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон аввалроқ Ҳукумат самарадорлиги департаменти АҚШ ҳукумати томонидан Конгрессда рухсат этилмаган “ҳайратланарли” харажатларни фош қилганини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.