Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Marca нашрининг ёзишича, 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонида бўлиб турган бир гуруҳ номаълум шахслардан ўзи ва оиласига қаратилган таҳдидли хабарлар олмоқда.
Бу гуруҳ Криштиану Роналдунинг ўзи ва оиласи вакилларини ўғрилаб кетиш ва бу орқали пул ундиришни мақсад қилгани айтилмоқда.
Криштиану Роналду хавфсизликн таъминлаш учун португалиялик собиқ ҳарбий хизматчи Мигель Вязни ёллади. Бу мутахассис юқори даражадаги хавфли ҳарбий ва жанговар амалиётларда иштирок этган.
Мигель яқинда Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригесга Парижда ташкил этилган модалар намойиши тадбирида ҳам ҳамкорлик қилган эди. Унинг фотографларга қилган қўпол муносабати кўплаб эътирозларга сабаб бўлган. Энди Мигель Вязга янада масъулиятлироқ вазифа топширилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.