Суперлиганинг 2025 йилги мавсумига кўра 29 та тур жума, шанба ва якшанба кунларига тўғри келган.
Яъни ПФЛ жорий мавсум мухлислар ва клублар учун ҳақиқий уикэнд қилиб берган. Фақатгина 1 та тур 30-31 август саналарига тўғри келиб қолгани учун шанба ва якшанбадан қочилган.
Бунга асосий сабаб сифатида ЎФА жорий мавсум Ўзбекистонда катта мусобақалар ўтказмаётганини келтириш мумкин. Аввалроқ ПФЛ ҳам айнан шу каби мусобақалар ҳам тақвим, ҳам майдонлар масаласида Суперлига катта таъсир ўтказишини кўп бор таъкидлаган.
Аслида 2025 йил ЎФА томонидан тақвимга ортиқча путур етказилмаган илк мавсум сифатида тарихда қолиши мумкин эди. Бироқ бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ЎФА таклифи билан Суперлига 12-тури кейинроққа қолдирилади ва Тимур Кападзе БАА билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун Дубайга эртароқ йўл олади. ПФЛ мазкур ташаббусни фақатгина маҳаллий футболчилар эмас, легионерлар ҳам терма лагерига эртароқ етиб келаётгани учун қўллаб-қувватлаган. Европада мавсум май ойи сўнгида якунига етишидан келиб чиқиб, барча легионерлар терма ихтиёрига эртароқ етиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионида бошланади.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.