Татаристонда полиция 16 ёшли йигитни отиб ташлади

Татаристонда полиция 16 ёшли йигитни отиб ташлади

Татаристонда ўспирин пичоқ билан полиция ходимларига ҳужум қилди ва ўша ерда отиб ташланди.

Республика Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Кукморский туманида яшовчи 16 ёшли бола автотураргоҳга ёнувчан аралашмаси бўлган бутилкаларни улоқтирган. Полиция ходимлари уни ушламоқчи бўлганида, у пичоқ чиқариб, уларга таҳдид қила бошлади. Натижада полиция ходимларидан бирига жароҳат етказди.

Қайд этилишича, йигит ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишдан бош тортган, кейин полиция қурол ишлатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!