Танзила Нарбаева Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон парламентлари палаталари раҳбарлари билан учрашди

Танзила Нарбаева Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон парламентлари палаталари раҳбарлари билан учрашди

Марказий Осиё давлатлари иккинчи парламентлараро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон парламентлари палаталари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда минтақамизда қайд этилган натижалар, шубҳасиз, давлатлар раҳбарларининг ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли рўй бераётганини алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, муҳокамалар давомида парламентлараро алоқаларни янги мазмун билан бойитиш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишда парламент назоратидан унумли фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

Бу борада парламентлараро дўстлик гуруҳлари ва ҳамкорлик комиссиялари фаолияти самарадорлигини янада ошириш лозимлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйишга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!