Тажовузкор ўт очишни тўхтатиш шартларини айтиб бера олмайди — Жозеп Боррел

Тажовузкор ўт очишни тўхтатиш шартларини айтиб бера олмайди — Жозеп Боррел

Европа дипломатияси раҳбарининг фикрича, Россия Федерацияси тинчлик жараёнига ҳақиқий қизиқиш билдирмаяпти.

"Путиннинг талабларидан мақсад Украинага босқинни қонунийлаштириш, шунингдек, Россия қайта қуролланаётган ва узоқ урушга тайёрланаётган бир пайтда тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказишдир", — дея изоҳ берди Боррел.

Аввал хабар берганимиздек, Россия президентининг шарти, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга қўшилиш режаларидан бутунлай воз кечиши ҳақида эълон қилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!