Исроил Ғазога ҳаводан яна ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Исроил Ғазога ҳаводан яна ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Исроил ҳаво кучларининг Ғазо секторига ҳужуми натижасида камида учта фаластинлик ҳалок бўлган, яна 15 киши яраланган. Бу ҳақда Фаластин фуқаро мудофааси институти баёнотида айтилган.

Хабарга кўра, Ғазо шаҳрининг шимолидаги Шайх Ризван туманидаги Сеҳвиэл Фаластин оиласининг уйи ўққа тутилган. 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг блокировка қилинган Ғазо секторида давом этаётган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 мингдан ошган. Бу ҳақда аввалроқ Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган эди.

Қурбонлар орасида 15 694 нафар вояга етмаган ва 10 279 нафар аёл бор. 87 705 нафар эксклав аҳолиси яраланган. Вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ҳали ҳам ҳалок бўлганларнинг жасадлари борлиги айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!