Қозоғистон IBАни тарк этадими? Головкин баёнот берди

Қозоғистон IBАни тарк этадими? Головкин баёнот берди

Якуний қарорни Қозоғистон бокс федерацияси беради.

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин Қозоғистон IBА таркибидан чиқиши ва World Boxing ташкилотига қўшилиши мумкинлигини тан олди.

Геннадийнинг фикрича, Қозоғистон бокс федерациясининг жаҳон боксига кириши бокснинг Олимпия ўйинлари дастурида сақланишига хизмат қилади.

"Ўз навбатида биз Қозоғистон бокс федерациясини Жаҳон бокс ташкилотига аъзо бўлишга ундашда давом этамиз. Аммо қарорни Қозоғистон бокс федерацияси қабул қилади ва уларда эркин танлаш ҳуқуқи бор. Мен федерация қарорига таъсир қила олмайман.

Суд мажлисларининг давом этиши фақат спортчиларга тўсқинлик қилади. Биз спортчиларни қўллаб-қувватлаймиз, чунки бокс Олимпия ўйинлари дастурида қолишини истаймиз. Шу билан бирга, ХОҚ аллақачон қарор қабул қилиб, талаб ва кўрсатмаларни эълон қилган. ХОҚ нуқтаи назаридан боксни Олимпия ўйинлари дастурида сақлаб қолиш учун қандай қадамлар қўйиш кераклиги аниқ", — деди Головкин хориж ОАВга берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!