Сурхондарёда фуқаро бир туп терак кесгани учун 8,5 млн сўм жаримага тортилди

Сурхондарёда фуқаро бир туп терак кесгани учун 8,5 млн сўм жаримага тортилди

Сурхондарёда битта дарахт кесгани учун фуқарога 10 туп дарахт экиб, уни парвариш қилиш мажбурияти юклатилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Шўрчи туман Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро хонадони олдида ўсиб турган ўсувчанлигини йўқотмаган бир туп терак дарахтини ноқонуний равишда кесиб олган.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Э.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 25 баробари 8 миллион 500 минг сўм ҳисобида маъмурий жарима белгиланди. Ушбу ҳолат натижасида табиатга 5 миллион 440 минг сўм зарар етказилган.

Шунингдек, фуқарога кесилган бир туп дарахт учун компенсация тарзида 10 туп кўчат экиш ва уни парваришлаш мажбурияти юклатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!