Сурхондарёда 51 ёшли эркак дўппосланди. Нега?

Сурхондарёда 51 ёшли эркак дўппосланди. Нега?

Сурхондарё. 2020 йилнинг 14 апрель куни соат 21:30 да Шеробод тумани “Оқтепа” маҳалласида яшовчи 36 ёшли Ш.Н. ўзининг таниши 51 ёшли Р.Й., нинг яшаш уйига 4.300.000 сўм қарзини сўраб борган вақтида ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Ш.Н. қўли билан Р.Й., нинг қорин соҳасига бир неча марта уриб оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Натижада Р.Й. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт муасассасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н.Ш., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!