Суғурта маблағларини талон-торож қилган марказ бошлиғи аниқланди

Суғурта маблағларини талон-торож қилган марказ бошлиғи аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тойлоқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.с.” АЖнинг Тойлоқ туман суғурта маркази бошлиғи Б.М. ўзига ишониб топширилган жами 101,1 млн сўм сўмлик суғурта полиси пулларини кирим қилмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!