Стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?

Стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?

Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида махсус рухсатномаларсиз ҳаракатланаётган автотранспорт эгаларининг жавобгарлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Жавобгарлик масаласи бўйича бир нарсани тушунтиришимиз керак. Бугунги кунда бу ҳайдовчилар кўчага чиққани учун йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисида жавобгарликка тортилмайди. Чунки улар йўл ҳаракати қоидасини бузмаяпти. Бу ерда карантин, эпидемологияга қарши курашиш қонунлари билан боғлиқ жавобгарлик бор.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича карантин қоидаларини бузиш деган модда билан жавобгарликка тортилади. Унда белгиланган жарималар жуда юқори. 4 миллион сўмдан бошланади. Шунинг учун ҳаммага тавсия ва талаб ҳам шундан иборатки, бунга йўл қўймаслик керак», – деди Давлетов.

Маълумот учун, МЖтКнинг 54-моддасига асосан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлар қуйидагича миқдорда жаримага тортилади:

  • фуқаролар – БҲМнинг 20-30 баравари (4 460 000 – 6 690 000)
  • мансабдор шахслар – 30-50 баравари (6 690 000 – 11 150 000)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!