ССВ: ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг мамлакатимизга ташрифи ўз якунига етди

ССВ: ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг мамлакатимизга ташрифи ўз якунига етди

Пойтахтимиз "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилди.

Унда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, мамлакатимиз ҳамда 13 та хорижий давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан сўнг Х.Клюге Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасига ташриф буюриб, мазкур муассаса мисолида миллий тиббиётимизнинг бирламчи бўғинида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар билан танишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!