Сирдарёда фуқарога 33 миллион сўмдан ортиқ маоши берилмаётгани маълум бўлди

Сирдарёда фуқарога 33 миллион сўмдан ортиқ маоши берилмаётгани маълум бўлди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимовга Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро С.Х. мурожаат қилиб, ойлик маоши иш берувчи томонидан тўланмай келинаётгани бўйича мурожаат қилди.

Мурожаат ўрганилиши натижасида, мурожаатчи “Мирзаобод чиройи” деҳқон бозори МЧЖда ишлагани ва 2021-2022 йилларда ишлаган даври учун иш ҳақини олмагани маълум бўлди.

Шунингдек, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда 2014-2022 йиллардаги меҳнат фаолияти бўйича якуний ҳисоб-китоб қилинмагани маълум бўлди.

Фуқаро мурожаати қонун талаблари асосида ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан мурожаатчи манфаатида судга даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди томонидан фуқаро С.Х.га 33 млн сўмдан ортиқ қарздорлик ундириб берилиши белгиланди.

Мурожаатчининг Омбудсманга хабар беришича, унга тўланиши керак бўлган қарздорлик суммаси тўлиқ ундириб берилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!