Сирдарёда 2500 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда пуллаётган шахс қўлга олинди

Сирдарёда 2500 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда пуллаётган шахс қўлга олинди

Сифати кафолатланмаган ва акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида Юнусобод туманида фуқаро А.Х. ўз бошқарувидаги «Матиз» русумли енгил автотранспорт воситасида шартли харидорга умумий қиймати 28,7 миллион сўмлик 2500 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!