Финляндия ҳайвонот боғи молиявий қийинчиликлар туфайли иккита пандани Хитойга қайтариб юборди

Финляндия ҳайвонот боғи молиявий қийинчиликлар туфайли иккита пандани Хитойга қайтариб юборди

Финляндия ҳайвонот боғи молиявий қийинчиликларга дуч келиб, Луми ва Пюрю исмли иккита пандани Хитойга қайтариб юборади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Финляндия марказида, Хелсинкидан тахминан 330 км шимолда жойлашган Эхтяри ҳайвонот боғи раҳбариятига таяниб хабар берди.

Ҳайвонот боғи раҳбарияти ҳайвонларнинг бу йил Хитойга қайтишини айтди.

Пандалар 2017 йилда Скандинавия давлати мустақиллигининг 100 йиллигини нишонлаш учун Хитойдан совға бўлган ва 2033 йилгача мамлакатда қолиш режалаштирилган эди.

Айни пайтда Хитойнинг Хелсинкидаги элчихонаси баёнотида айтилишича, Пекин ҳайвонот боғига молиявий қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам бериш, жумладан Финляндияда фаолият юритаётган Хитой компанияларини ҳайвонот боғига хайрия қилишга йўналтириш учун ҳаракат қилган.

Бироқ, 2020 йилда коронавирус пандемияси ва кейинчалик Россия ва Украина ўртасидаги можаро туфайли ташриф буюрувчилар сонининг қисқаришини бошдан кечирган ҳайвонот боғи бир қатор молиявий қийинчиликларга, жумладан, инфляция ва фоиз ставкаларининг ошишига дуч келди.

2017 йилнинг апрель ойида Хитой раҳбари Си Тсзинпин Финляндияга ташриф буюриб, Финляндиянинг ўша пайтдаги президенти Саули Ниинистё билан учрашганида Хелсинки ва Пекин ўртасида 15 йиллик шартнома имзоланган эди. Ушбу келишув доирасида 2018 йил январь ойида йирик пандалар Финляндияга етиб келишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!