НАТО учинчи жаҳон уруши режаларини ишлаб чиқмоқда. Бошқа нарсалар қаторида, Россия билан мумкин бўлган уруш ҳолатида ярадорларни фронт чизиғидан кенг кўламли эвакуация қилиш режаси тайёрланмоқда , деди альянснинг логистика қўмондонлиги бошлиғи, генерал-лейтенант Александр Золльфранк.
Александр Золльфранкнинг фикрича, бундай уруш катта эҳтимол билан «кенг жанг майдонида» содир бўлади ва НАТО учун жиддий йўқотишларга олиб келади. Генерал Россия Аэрокосмик кучларининг кенг имкониятлари туфайли ярадорларни ҳаво орқали эвакуация қилиш ўта хавфли бўлиши мумкинлигини, шунинг учун тез ёрдам поездларидан фойдаланган маъқул эканини таъкидлади. «Муаммо энг ёмон стсенарийда кўп сонли жабрланганларга тез ва сифатли ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади», дея қўшимча қилди у.
Александр Золльфранк, шунингдек, НАТОнинг тиббий қоидаларини уйғунлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Ечимлардан бири кучли дори воситаларининг, шу жумладан оғир жароҳатлар учун зарур бўлган оғриқ қолдирувчи воситаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлайдиган «ҳарбий тиббий Шенген»ни яратиш бўлиши мумкин, дея тушунтирди у.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.