Ливан ҳозир бошдан кечираётган фожиа Ғазодаги урушни тўхтатишдаги «шармандали муваффақиятсизлик» оқибатидир

Ливан ҳозир бошдан кечираётган фожиа Ғазодаги урушни тўхтатишдаги «шармандали муваффақиятсизлик» оқибатидир

Миср ташқи ишлар вазири Бедр Абдулатининг айтишича, Ливан ҳозир бошдан кечираётган фожиа БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторидаги урушни тўхтатишдаги «шармандали муваффақиятсизлиги» оқибатидир.

«Биз ҳозир Ливанда кўраётган нарса тўлақонли ҳужум ва БМТ асосчиси бўлган давлат суверенитетини очиқдан-очиқ бузишдир», деди Абдулати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ливан бўйича фавқулодда йиғилишида сўзлаган нутқида. Франциянинг илтимосига биноан.

Вазирнинг қайд этишича, Исроилнинг БМТ Низоми ва халқаро инсонпарварлик қонунчилигига тўлиқ зид бўлган ҳужумлари натижасида юзлаб қурбонлар ва минглаб жароҳатлар, ўн минглаб ливанликлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Унинг таъкидлашича, Ливан бугун бошдан кечираётган фожиа БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазодаги можарога барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятларини «шармандаларча бажара олмагани»нинг муқаррар натижасидир.

Абдулати, шунингдек, халқаро ҳамжамият Исроил ҳужумларини тўхтатиш бўйича ўз масъулиятини бажара олмаса, вазият бошқа минтақаларга ҳам тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

У Исроилнинг Ливан суверенитетини бузишини зудлик билан ва сўзсиз тўхтатишга чақирди ва Хавфсизлик Кенгашининг 1701-сонли қарорини эътиборсиз қолдириш энди қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Хавфсизлик кенгашининг 2735-сонли қарорини тўлиқ ва зудлик билан амалга ошириш ва Ғазодаги урушни тўхтатиш минтақада барқарорликка эришиш учун зарур.

Исроилнинг Ливанга ҳужуми оқибатида 650 киши ҳалок бўлди

23 сентябрдан бери Исроил армияси Ливан жанубидаги шаҳарлар, шунингдек, Бекаа ва Баалбек ҳудудларига юзлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумларида 650 киши ҳалок бўлган.

Ливан Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Буҳабиб, мамлакат ичида қочқин бўлганлар сонининг 500 мингга яқинлашганини, миграция тўлқинининг пойтахт Байрут ва шимолий ҳудудларга қараб давом этганини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!