Россия «дўст бўлмаган мамлакатлар» га қандай сигнал юборяпти?

Россия «дўст бўлмаган мамлакатлар» га қандай сигнал юборяпти?

Кремль Путин томонидан эълон қилинган ядровий доктринадаги ўзгаришларни бошқа давлатлар учун «сигнал» сифатида кўриб чиқишни таклиф қилди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бир кун аввал Владимир Путин томонидан эълон қилинган ядровий доктринадаги ўзгаришларга изоҳ берди.

Хусусан, тузатишлар суверенитетга «танқидий таҳдид» юзага келган тақдирда оддий қуроллардан фойдаланишга жавобан ядровий зарба беришни назарда тутади.

«Буни аниқ сигнал деб ҳисоблаш керак», деди Песков журналистларга.

Россия «дўст бўлмаган мамлакатлар» га қандай сигнал юбораётганини аниқ шакллантиришни сўрашганда, у шундай жавоб берди:
«Бу ушбу давлатларни, агар улар бизнинг мамлакатимизга ядровий эмас, балки турли воситалар билан ҳужум қилишда иштирок этса, оқибатларидан огоҳлантирувчи сигналдир.»

Песковнинг қўшимча қилишича, Россия қандай ядровий арсеналга эга эканлигини «бутун дунё яхши билади». Унинг сўзларига кўра, уни кўпайтириш режалаштирилмаган, бироқ айни пайтда «чегараларимизнинг периметри бўйлаб ривожланаётган кескинлик элементларини» ҳисобга олган ҳолда «ядровий тўхтатиб туриш» тузатилмоқда.

Песков ядровий доктринага ўзгартиришлар қачон киритилиши ва оммага эълон қилинишини билмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!