АИ 80 бензиндан воз кечиш яна қолдирилди
Президент қарорига асосан, 2030 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ИЭСлар ва иссиқлик марказларида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
Шунингдек, қарорда қуйидагилар белгиланди:
➖ пойтахт атрофида жойлашган, кўмирда ишлайдиган иссиқхоналарга филтрлар ўрнатилади;
➖ 2028 йилгача кучли чанг бўронларини ҳозиргига нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
➖ “Евро–4” стандартидан паст ёқилғиларни босқичма-босқич чеклашни бошлаш 2028 йилга қолдирилади;
➖2025 йилдан Тошкентнинг 12 та туманида кичик мониторинг станциялари ўрнатилади. Кўчаларда ҳаво сифатини кўрсатиб турувчи монитор ва таблолар 2026 йилдан ишга туширилади;
➖ 2025–2030 йилларда пойтахт ва унинг атрофида жами 441 гектарлик “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.