АҚШ Исроил учун Эрон билан курашишга тайёр

АҚШ Исроил учун Эрон билан курашишга тайёр

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчисининг асосий ўринбосари Жон Файнер Эрон билан ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган тақдирда Қўшма Штатлар Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди.

«Биз апрель ойида Исроилни Эрон ҳужумидан ҳимоя қилдик ва агар Эрон Исроилга ҳужум қилишга уринса, биз яна буни қилишга тайёрмиз», деди Файнер Axios томонидан уюштирилган тадбирда нутқи давомида.

Файнер, шунингдек, Ливандаги вазиятдан хавотир билдирди ва ҳозирги можаро кенг кўламли урушга айланиб кетиши эҳтимолини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, «каттароқ уруш Исроил манфаатларига тўғри келмайди» ва Қўшма Штатлар вазиятни пасайтиришга ҳаракат қилмоқда, жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси доирасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!