Чўнтагида дирҳами бор миллиардер: Дуровнинг йиллик даромади қанча?

Чўнтагида дирҳами бор миллиардер: Дуровнинг йиллик даромади қанча?

Telegram асосчиси Павел Дуров Парижда ҳибсда бўлганида сўроқ пайтида йилига 1 БАА дирҳами (тахминан 27 Америка центи) олишини айтди, деб ёзади Le Monde.

2017 йилда Дуров солиқлар йўқлиги сабаб Telegram штаб-квартирасини Берлиндан Дубайга кўчирди. 2022 йилда тадбиркор БАА фуқаролигини олди.

Forbes дунё рўйхатида Дуров 15,5 миллиард доллар бойлиги билан 127-ўринни эгаллади. Financial Times нашрига берган интервьюсида тадбиркор Telegram'нинг IPO'га чиқишидан олдин компания 30 миллиард долларга баҳоланганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!