Ливанда жаҳаннам эшиклари очилмоқда,- Гутерриш

Ливанда жаҳаннам эшиклари очилмоқда,- Гутерриш

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг бир суткада юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳужумлари туфайли Ливаннинг «дўзах»га айланиши хавфидан огоҳлантирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган йиғилишида сўзлаган Гутерриш Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги можаролар Ливан учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

«Ливанда жаҳаннам эшиклари очилмоқда. Бош Ассамблеяда айтганимдек, бу барчамизни ташвишга солиши керак. Ливан тубсизлик ёқасида», - деди Бош котиб.

Гутерриш Ливан суверенитетини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб, мамлакат қуролли кучларини мустаҳкамлаш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, октабр ойидан бери Исроил ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасидаги зиддият туфайли Ливанда 200 мингга яқин, Исроил шимолида эса 60 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетган.

У, шунингдек, «душанба Ливаннинг авлоддаги энг қонли куни бўлди», деди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, Гутерриш Исроилнинг душанба ва сешанба кунги ҳужумларида 569 киши, жумладан 50 бола ва 94 аёл ҳалок бўлган ва 1800 дан ортиқ киши жароҳатланган.

БМТ Бош котиби томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди ва «Ливан халқи, Исроил халқи ва бутун дунё халқи Ливаннинг бошқа Ғазога айланишига йўл қўймаслигини» қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!