Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Ар-Риёз Савдо-саноат палатасининг халқаро ҳамкорлик департаменти директори Мансур ал-Ажмий билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум, учрашув ва ташрифлар сонини ошириш, савдо ҳажмини икки давлат имкониятларига мос тарзда кўтариш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Подшоҳлик бозорларига экспортини кўпайтириш маслалари муҳокама қилинди.
Мансур ал-Ажмий икки томонлама ҳамкорлик кўлами кундан кунга ривожланиб бораётганини, ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланаётганини, саудиялик хусусий соҳа вакилларининг Ўзбекистонда ўз бизнесни йўлга қўйишга қизиқиши ортаётганини билдирди.
"Сўнгги йилларда икки давлат ҳукумат ва хусусий соҳа вакилларининг ўзаро ташрифлар алмашинуви ва эришилаётган келишувлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошишида муҳим роль ўйнамоқда. жорий йилнинг 25-28 ноябрь кунлари Ар-Риёз шаҳрида Халқаро инвестиция форуми ва конференция ўтказилади. Мазкур тадбирда ўзбек томонининг иштироки икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади", деди у.
Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари ўз навбатида, Саудия ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Саудия Арабистони" ишбилармонлар форумини биргаликда ўтказиш ва бошқа таклифларни билдирди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.