Павел Дуров сўроқ пайтида йилига 3734 сўм маош олишини айтди

Павел Дуров сўроқ пайтида йилига 3734 сўм маош олишини айтди

"Телеграм" мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг айтишича, унинг йиллик маоши бир БАА дирҳамни (3437 сўм) ташкил қилади. Бу ҳақда у терговчиларга Франциядаги сўроқ пайтида маълум қилган.

Бу баёнот ҳуқуқ-тартибот ходимларини ҳайратда қолдирди. Маълумки, 2014 йилда Дуров ижтимоий тармоқдаги улушини сотгани учун 300 миллион еврога яқин пул олган. Инвестиция фондлари ҳам унинг "Телеграм" платформасини 30 миллиард долларга баҳолаган. Бундан ташқари, Дуровнинг бойлиги тўққиз миллиард доллардан 15,5 миллиард долларгача ўзгариб туради.

Дуров - асцетик турмуш тарзи тарафдори. У қаҳва, спиртли ичимликлар, гўшт, сут маҳсулотлари ва дори-дармонларни ичмайди. Шунингдек, у эрталаб музли ванналар олиб, саҳрода медитация билан шуғулланиб, одамларни худди шу йўлдан боришга ундайди, деб ёзади Le Monde газетаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!