Шифокорнинг ўтинчи: "Илтимос, уни "маугли қиз" деб атаманг"

Шифокорнинг ўтинчи: "Илтимос, уни "маугли қиз" деб атаманг"

15 март куни Москва бош педиатри Исмаил Османов Москвадаги уйлардан бирида ахлатга тўла хонадондан топилган беш ёшли Любани маугли қиз деб атамасликка чақирди, деб ёзади Интерфакс .

Мен бутун ҳаёти давомида қўшимча руҳий зарба бўладиган бундай атамадан фойдаланмаган бўлар эдим. Қизча ижтимоий ҳаётга қайтади. Унда элементар кўникмаларнинг борлиги, ўзини тутиши, атрофдагиларга қизиши ҳисобга олинса, бундай атама унга умуман мос келмайди , дейди у.

Шифокорнинг сўзларига кўра, қизча ҳозирча гапирмаяпти. У яна 7 10 кун давомида касалхонада бўлади. Кейинчалик ҳам нутқ патологияси маркази ва санаторияда унинг нутқини ривожлантиришга ёрдам кўрсатилади ҳамда соғлиғи доимий равишда назорат қилинади.

Эслатиб ўтамиз, беш ёшли қиз 10 март куни Москвадаги уйлардан бирида ахлатга тўла хонадондан очлик ва чарчоқдан силласи қуриган ҳолда топилган. Унинг онаси ҳибсга олиниб, икки ойга озодликдан маҳрум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!