Шифокор куз мавсумида зарур бўлган витаминлар ҳақида маълумот берди

Шифокор куз мавсумида зарур бўлган витаминлар ҳақида маълумот берди

Парҳезшунос, аллерголог-иммунолог Марина Аплетаева куз мавсумида иммунитетни кучайтириш учун истеъмол қилиш керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бета-каротин танани мавсумий касалликлардан ҳимоя қилишда энг муҳимларидан бири ҳисобланади. Ушбу модда эса олов ранг ҳамда тўқ сариқ рангдаги сабзавот ва мевалар - шафтоли, ўрик, ошқовоқ, сабзи, қовун ва олхўри таркибида бўлади.

“Бета-каротинга бой ушбу маҳсулотлар, шунингдек, А витаминининг ҳам манбаи ҳисобланади. Ушбу витамин юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардаларини вируслар ва бактериялар кириб келишидан ҳимоя қилувчи асосий қалқон саналади”, - дейди мутахассис.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!