Шаҳрам Ғиёсов янги вазн тоифасидаги илк жангида ғалаба қозонди ва камарга эга чиқди

Шаҳрам Ғиёсов янги вазн тоифасидаги илк жангида ғалаба қозонди ва камарга эга чиқди

Шаҳрам Ғиёсов янги вазн тоифасидаги илк жангида ғалаба қозонди ва камарга эга чиқди

Бухоролик боксчи Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди.
Унга бу жангда мексикалик Кристиан Гомес (22-3-1, 20 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Қайд этиш жоиз, Шаҳрам тўртинчи, еттинчи ва ўнинчи раундларда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди, жангда ҳам устунликка эга бўлди. Ғиёсов якунда очколар эвазига (99-88, 99-88, 98-89) ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба орқали Шаҳрам яримўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) IBF Шимолий Америка минтақаваий чемпионлик камарини қўлга киритди.

Қайд этиш керак, бу Шаҳрам Ғиёсов учун профессионал фаолиятидаги 13-ғалаба бўлди. Ғалабаларнинг тўққизтаси нокаут билан қўлга киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    ХОЖИМУРОДЖОН.
    Йуртимиз байрогини янада баландрог ку'тарган спортчиларимизга ку'з тегмасин олох йор бу'лсин Шах,рам Гиёзов
    Sherxon
    ALLOH sözini togri yözing akam
    Sherxon
    Sportchilarimizga omad Bektemir va döstimiz Botirga ham omad
    Шерзод
    Боксчиларимизга гап йук зур.футболчиларимиз шунака булса дим яхши булар эди