Саёҳат қилиш учун энг қизиқарли жойлар маълум қилинди

Саёҳат қилиш учун энг қизиқарли жойлар маълум қилинди

National Geographic журнали таҳририяти саёҳат қилиш учун энг қизиқарли жойлар рўйхатини тузди.

Рейтинг муаллифлари 1-ўринга Эфиопиядаги Харар шаҳрини қўйишди. Бу ерга келишга ботина оладиган сайёҳларни 82 та масжид, ажойиб қаҳва кутиб қолади. Шунингдек, кечаси шаҳарга сиртлонлар оралайди.

2-ўринга Аргентинадаги Жужуй вилояти қўйилди. Бу ернинг ўзига жалб қилувчи жойи ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига кирувчи Кебрада-де-Умауака водийси ҳисобланади. Манзарали тоғлар билан ўралган бу водийда азалдан одамлар яшаб келган. Улар бу ерда милоддан 9 минг аввал яшашни бошлашган.

Мутахассислар 3-ўринга Грузия пойтахти Тбилисини лойиқ топишди. Уларнинг фикрича, бу шаҳар архитектуравий услубларининг турфалиги, хинкали (миллий таом) ва маҳаллий одамларнинг меҳмондўстлиги учун келишга арзийди.

4- ва 5-ўринга Австралиянинг Сидней ва Мексиканинг Оахака штати қўйилди. Шунингдек, етакчи ўнталикдан Вена, Ҳавайидаги Оаху ороли, Мальме, Иордания ва Дублин жой олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!