Сардоба сув омбори Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилди

Сардоба сув омбори Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилди

Сув омборига 1 майгача 350 млн метр куб сув йиғиш чоралари кўрилади. Ҳозирда у ерда 218 млн метр куб сув йиғилган, дея хабар бермоқда Daryo нашри.

«Бу миқдордаги сувни тўплаб, омборни хавфсиз эксплутация қилиш мақсадида сув омбори Сув хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди. Режа асосида қурилиш ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ишлатилмоқда. Харажатлар тўлиқ республика бюджетидан қопланмоқда», — дея маълум қилинди.

Сув омборини реконструкция қилиш мақсадида катта тажрибага эга хорижий ва маҳаллий экспертлар, лойиҳачилар жалб қилингани айтилди.

«Жумладан, Қозоғистон томони билан ҳам ўрганилган ҳолда амалга оширилади. 17−21 февраль кунлари Қозоғистондан тегишли экспертлар сув омборига келиб, улар ҳам ижобий хулоса қилиб қайтди. Кейинги жараёнларда ҳам қатнашиш истагини билдирди. Албатта, бу жараён Сирдарё ва  Жиззах вилояти аҳолиси, депутатлар ва ҳудуд раҳбарлари билан келишиб бажарилади», — деди вазирлик вакили.

Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Сардоба сув омборини қайта тиклашда ҳозирги кунда сув омборининг ҳолати юзасидан ҳамда юзага келган техноген офатни сабабларини ўрганиш юзасидан хорижий мутахассислар (Москва давлат Қурилиш универститети) жалб қилиниб техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда.

Муҳандислик-қидирув ишлари «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК ташкилоти томонидан Россиянинг мутахассислари билан бирга ўрганиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Айтилишича, Сардоба сув омборининг тўғони 60 ПКда бузилиши оқибатида тўғоннинг бошқа қисмларида ҳам оқим таъсирида бузилишлар бўлган. Ҳозирги кунда шу нуқсонларни бартараф этиш ҳамда вақтинчалик сув омборни қисман фаолият юритишини тиклаш кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!