Самарқандда ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида икки кишининг умрига зомин бўлди

Самарқандда ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида икки кишининг умрига зомин бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида маст ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда “Марказий студия” информацион дастурида хабар берилган.

Маълум бўлишича, 2024 йил 17 август куни маст қилувчи ичимлик истеъмол қилиб Ласетти машинасини бошқарган ҳайдовчи Каттақўрғон туманидаги ички йўллардан бирида бошқарувни йўқотган, машина фуқаролардан бирига тегишли уйнинг давозасига зарб билан урилган. Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган икки нафар кекса ёшдаги фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки киши тан жароҳатлари олган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!