Sabah Дуровнинг ҳибсга олинишида «Исроил изини» топди

Sabah Дуровнинг ҳибсга олинишида «Исроил изини» топди

Туркиянинг Sabah газетаси Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олинишида «Исроил изини» топди. Ушбу версияга кўра, Дуров Исроил ва Ғарб давлатлари ўртасидаги фитна натижасида ҳибсга олинган.

Бунга сабаб, мақола муаллифининг сўзларига кўра, Telegram гўёки Ғазо секторидаги вазият, фаластинлик араблар ўртасидаги қурбонлар ва бошқалар ҳақидаги «ҳақиқат»ни эълон қилиш имконини берадиган ягона платформа бўлган. Нашрнинг таъкидлашича, ҲАМАС террорчилик ташкилоти «Исроил ҳарбий жиноятлари ҳақидаги ҳақиқатни етказиш» учун ўз хабарларини дунёга тарқатиш учун Telegram'дан фаол фойдаланган.

Шу билан бирга, Facebook ва WhatsApp, шунингдек, бошқа платформалар Исроил босимига бўйсуниб, Хамас томонидан нашр этилган контентни мунтазам равишда ўчириб ташлайди, деб ёзади газета.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!