Россиялик хонанда Глюкозанинг ҳисоб-рақами солиқ органи томонидан блокланди

Россиялик хонанда Глюкозанинг ҳисоб-рақами солиқ органи томонидан блокланди

Россия федерал солиқ хизмати (ФСХ) Глюкоза тахаллуси билан танилган хонанда Наталья Чистякова-Ионованинг ҳисоб-рақамларини блоклади. Бу ҳақда Россия ОАВси хабар бермоқда.

"РЕН ТВ" маълумотларига кўра, қўшиқчи солиқ идораларидан деярли 263 минг рубль қарз бўлган.

Белгиланганидек, ҳисобларни музлатиб қўйиш Глюкозанинг Красноярскдаги концертидан бир неча кун ўтгач содир бўлган.

Аввалроқ, 20 июль куни Глюкоза Красноярскдаги концертда томошабинларни лол қолдирган эди. Ижтимоий тармоқларда шов-шувли видео тарқалгач, фойдаланувчилар унинг Инстаграм саҳифасида унга том маънода ҳужум қилишди. Шундан сўнг қўшиқчи ўзининг шов-шувли чиқишини тушунтириб, мухлисларидан узр сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!