Россияга ноқонуний кирган икки журналист ғурбатда қолди

Россияга ноқонуний кирган икки журналист ғурбатда қолди

Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган икки мухбирга нисбатан тергов бошланди. Улар беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (РФБ) Курск вилоятидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Суджа шаҳрига йўл олган икки нафар, бири немис ва бир украиналик журналистга нисбатан тергов бошлади, дейилади ТАСС хабарида.

“Россия РФБ Германиянинг «Deutsche Welle» телерадиокомпанияси мухбири (Россияда чет эл агенти ОАВ сифатида белгиланган) Николас Саймон Конолли ва Украина «1+1» телеканали мухбири Наталья Нагорнаяга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Улар ноқонуний равишда Россия Федерациясининг Курск вилоятининг Суджа шаҳри яқинидаги давлат чегарасини кесиб ўтган. РФБ томонидан Россия Жиноят кодексининг 322.3-моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Ушбу моддада беш йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

РФБнинг таъкидлашича, 17 августдан бери Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган етти нафар хорижлик журналистга нисбатан тергов ишлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!