Россиянинг Иваново вилоятида номаълум шахслар маҳаллий аҳолини ўғирлаб, уларни шартнома имзолашга ва урушга боришга мажбур қилмоқда, дея хабар бермоқда Россиянинг мухолиф оммавий ахборот воситалари.
Йўқолганларнинг қариндошлари журналистларга эркаклар ичкиликбозлик қилгани, тасодифий ишлар билан кун кўргани ва соғлиги яхши бўлмагани ҳақида сўзлаб беришди. Уларнинг яқинлари фикрича, ўғриловчилар "нотинч" қишлоқдошларини атайлаб излашган, бундай эркакларнинг рўйхатини тузишда эса маҳаллий ҳокимият органлари ёрдам берган.
Иваново вилоятидаги эркаклар йўқолгани ҳақида маҳаллий аҳоли 2025 йил бошида ижтимоий тармоқларда гапира бошлади. Одамларнинг йўқолиш ҳолатлари бир-бирига ўхшаш: эркаклар қўшимча ишларга кетиб, ғойиб бўлишади. Ёки номаълум шахслар келиб, уларни зўрлик билан қаергадир олиб кетишади.
Қариндошларининг айтишича, ўғирланган шахсларнинг кўпчилиги доимий иш жойига эга бўлмаган, тез-тез ичкиликбозлик қилишган. Баъзиларининг ҳатто шахсий телефони ва банк хизматларини улаш мумкин бўлган рақами ҳам йўқ эди. Шу билан бирга, йўқолган эркакларнинг яқинлари таъкидлашича, Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш пайтида ўғирланган шахслар учун қандайдир йўл билан банкда ҳисоб рақамлари очилган.
Қариндошлар хизмат учун тўловлар йўқолган эркакларнинг ҳисобида қолаётгани ёки ўғрилар томонидан ўзлаштирилаётганини аниқлай олишмади. Шунингдек, ўтган йилнинг октябрь ойида танлов пункти ходимлари томонидан фирибгарлик содир этилгани илк бор маълум бўлди: қўшни Владимир вилоятида полиция шартнома имзолаган кўнгиллилардан пул ўғирлаган уч кишини қўлга олди. Фирибгарлар ҳарбийларнинг СИМ-карталарини олиб қўйиб, уларнинг иш ҳақи ҳисоб рақамларига киришган ва кейинчалик маблағларни ечиб олишган.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.