АҚШ Шарқий Европадан 10 минг аскарини олиб чиқиши мумкин, деб хабар қилмоқда NBC
Америка телекомпаниясининг АҚШ ва Европадаги олтита аноним манбадан олинган маълумотларига кўра, Америка қўшинларининг бир қисми Полша ва Руминияни тарк этиши мумкин. Бироқ Пентагон бу маълумотни ҳали тасдиқламади.
Айни пайтда америкаликлар Полша жануби-шарқидаги Рзешов авиабазасини тарк этиши маълум: АҚШ қуролли кучларининг Европа ва Африкадаги Олий қўмондонлиги Висбаденда жойлашган қўшинларни у ердан олиб чиқиш режаларини эълон қилди.
Европада жами 100 мингга яқин Америка аскарлари жойлашган, улардан 65 мингтаси доимий асосда, қолганлари эса ротацияда.
АҚШнинг Европадаги қўмондони Кристофер Донахунинг тушунтиришича, ҳарбийларни қайта жойлаштириш “Америка солиқ тўловчиларини ўн миллионлаб долларларни тежаш” имконияти билан боғлиқ. Полша президенти Анжей Дуданинг таъкидлашича, бу Америка қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш эмас, балки қайта жойлаштириш масаласи. Мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камыш Х-да америкалик аскарларнинг Полшада қолишини, "лекин бошқа жойларда" қолишини ёзган. Бу ҳақда 2024-йилда НАТОда келишилган эди.
Рзешов Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун муҳим логистика маркази ҳисобланади. Полша ва бошқа НАТО иттифоқчилари америкаликлар олиб чиқиб кетилгандан кейин аеропортни ҳимоя қилиши керак. Германия қуролли кучлари 2025 йил январ ойида яқин атрофда иккита Patriot ҳаво мудофаа тизимини жойлаштирди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.