Япония ҳукумати рекорд даражадаги нарх ўсишини тўхтатишга уриниб, давлат захираларидан гуруч сотишда давом этмоқда, деди мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Таку Это.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
"Ўсган нархларни истеъмолчиларга барқарор етказиб бериш орқали тинчлантириш мақсадида ёзги ўтиш даврига қадар ҳар ойда узлуксиз равишда давлат захираларидан гуруч савдоси амалга оширилади," - дея вазирнинг сўзларини келтиради агентлик.
Аниқлик киритилишича, 21 апрель куни 100 минг тонна гуруч сотиладиган тендер бўлиб ўтади. Март ойида умумий ҳажми 100 минг тонна бўлган аввалги иккита тендер кутилган натижани бермади.
Бу чора мисли кўрилмаган бўлди, чунки илгари давлат захираларидан гуруч фақат табиий офатлар ёки уруш пайтида сотилган, аммо ҳеч қачон - нархлар ошиши туфайли сотилмаган.
Ушбу таклиф Путиннинг уч йил олдин уруш бошланганидан бери берган биринчи расмий ишораси бўлиб, Россия босқинни тўхтатиш бўйича талабларидан чекиниши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Буюк Британия ва Франция сиёсатчилари Украина ҳукумати Россияга ҳудудларни йўқотганини тан оладиган “стсенарийга очиқ”, деб ёзади Американинг The Wall Street Journal газетаси манбага таяниб.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.