Москва АҚШ президенти Доналд Трампнинг божхона тўловларидан қутулиб қолди. Шунга қарамай, Россия Федерацияси бюджети Вашингтоннинг савдо урушидан зарар кўриши муқаррар, деб ёзмоқда The Telegraph.
Нашрнинг таъкидлашича, Россия учун хавф нефть нархининг кескин тушиши туфайли пайдо бўлди, чунки савдогарлар божхона тўловлари сабабли глобал иқтисодий пасайишга эътибор қаратмоқда. Бу Россияга нефть сотишдан олинмаган даромад кўринишида ўнлаб миллиард долларга тушиши мумкин.
Агар АҚШ инқирозга юз тутса, 2026 йил декабрига келиб нефть нархи 50 долларгача тушади, дейди Goldman иқтисодчиси Юлия Жесткова-Григсби. JP Морган тахминига кўра, глобал пасайиш эҳтимоли 60 фоизни ташкил қилади ва бу юз берса, нарх 45 долларгача тушиши мумкин.
"Жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръатларининг секинлашиши ва ОПЕК+ нефть қазиб олишни қисқартиришдан бутунлай воз кечишини назарда тутувчи янада экстремал ва камроқ эҳтимолий сценарийда, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2026 йил охирида Brent нефтининг нархи бир баррель учун 40 доллардан бир оз пастроққа тушади," деб таъкидлайди Grigsbi.
Bularning барчаси Россия бюджетига қимматга тушмоқда, чунки нефть нархининг 1 долларга ўзгариши, агар у йил давомида сақланиб қолса, Россия Федерациясининг нефть экспортидан оладиган йиллик даромадини 2,7 миллиард долларга камайтиради.
"Нефть нархининг 10 долларга ўзгариши - бу йил давомида нефтдан олинадиган экспорт даромадларининг 25-30 миллиард долларга ўзгаришини англатади," деб айтади Киев иқтисодиёт мактаби институти катта иқтисодчиси Бенжамин Хилгеншток. "Бу рублга кўпроқ босим ўтказади, инфляцияни кучайтиради, ҳамда Марказий банкка фоиз ставкаларини янада ошириши учун кўпроқ босим ўтказади," деб қўшимча қилади Хилгеншток.
АҚШ президенти Доналд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский ўз баёнотлари билан музокараларни "мураккаблаштирмоқда," шу сабабли Украина учун вазият "даҳшатли" эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.