Эҳтиёжманд аҳолига компенсация ва моддий ёрдам миқдори оширилди

Эҳтиёжманд аҳолига компенсация ва моддий ёрдам миқдори оширилди

1 апрелдан электр ва газ нархи ошиши режалаштирилганди. Бироқ давлат раҳбарининг топшириғи билан янги тарифларнинг кучга кириш муддати бир ойга узайтирилди.

Соҳадаги тариф ислоҳотлари

Ўзбекистонда энергия ресурслари нархлари 2019 йил августдан 2024 йил 1 майигача бўлган қарийб 5 йил давомида оширилмаганди. Йиллик инфляция даражаси ўртача 10 фоизни ташкил этган тақдирда ҳам, 5 йил давомида энергия ресурслари нархи қанча “орқада” қолиб кетганини тасаввур қилиш қийин эмас. Шунча вақт давомида зарар давлат бюджетидан қоплаб келинган.

Энергия нархлари давлат томонидан субсидияланганда, бюджетга катта юк тушади. Нархларнинг меъёр даражасига келтирилиши субсидияларга боғлиқликни камайтиради ва маблағларни кўпроқ таълим, тиббиёт ва инфратузилма ривожига йўналтириш имконини беради.

Агар нархлар бозор механизми асосида шаклланиб борса, истеъмолчилар энергияни тежашга, корхоналар эса энергия самарадорлигини оширишга ҳаракат қилади. 2024 йилнинг 1 майида беш йил ичида биринчи бор нархлар оширилиши билан бирга, энергия истеъмолига ижтимоий нормалар жорий этилганди.

Ижтимоий меъёр доирасида аҳолига электр энергияси ва табиий газ имтиёзли нархларда етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Энергия нархлари ошиши туфайли бошқаларга қараганда кам даромадли оилалар кўпроқ иқтисодий қийинчиликларга дуч келишади. Ахир, бир неча йил ўзгармаган нархларнинг секин “қимирлай” бошлаши аҳолининг маълум бир қатламига таъсир қилмай қолмайди. Шундан келиб чиқиб, нархлар сиёсатида ижтимоий ҳимоя масаласи алоҳида инобатга олинган.

Президентнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ушбу қатлам давлат ҳимоясига олинади.

Газ ва электр учун компенсация

Ҳисоб-китобларга кўра, 1 майдан электр энергияси ва табиий газнинг базавий меъёри бўйича тарифлар ошиши камбағал оилаларнинг ойлик харажатларини иситиш мавсумида – 204 минг сўмга, бошқа даврда – 60 минг сўмга оширади. Яъни, шу вақтгача бу оилаларнинг иситиш мавсумида ойлик харажати, дейлик, 484 минг сўм бўлган бўлса, энди 688 минг сўмга, бошқа даврда эса 147 минг сўмдан 207 минг сўмга кўтарилади.

Президент қарори билан ушбу харажатларни юмшатиш мақсадида, жорий йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар қуйидагиларга:

1. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилаларга;

2. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга;

3. Шунингдек, иккала реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн сўмдан оз бўлган оилаларга газ ва электр тўлови учун компенсация тўланади.

Компенсация миқдори қандай белгиланди?

Қарор билан газ ва электр учун базавий меъёрдан зиёдча қисмининг оширилган тариф бўйича қўшимча харажатларини йил давомида қоплаш тартиби жорий этилмоқда.

Электр учун – ойига базавий меъёрдан (яъни, 200кВт соатдан) ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача, газ учун – ноябрь-февраль ойларида базавий меъёрдан (яъни, 500 куб метрдан) кўп фойдаланилган 250 куб метргача, бошқа даврларда эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация ажратилади.

Бунда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ тўлаб берилади. Яъни, бир оила 1 ойда 350 кВт электр ишлатса, 350 кВт учун учун 600 сўмдан, яъни 210 минг сўм тўлайди. Аслида базавий меъёрдан ошган 150 кВт учун 800 сўмдан тўланиши лозим эди. Бироқ, орадаги фарқ (1 кВт учун 200 сўмдан, 150 кВт учун ойига 30 минг сўмгача) давлат томонидан компенсация шаклида қоплаб берилади.

Яна бир муҳим янгилик: илгари компенсация фақат қиш мавсумида (ноябрь-февраль ойларида) берилган бўлса, эндиликда йил бўйи ҳар ойда берилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу норма орқали 280 мингга яқин оила қамраб олиниши ва бунинг учун бюджетдан йилига 220 млрд сўм ажратилиши кутилмоқда.

Хорижда қандай?

Кам даромадли оилаларга энергия харажатларини қоплаш учун давлат томонидан моддий ёрдам ажратилиши хориж амалиётида ҳам учрайди.

АҚШда LIHEAP дастури мавжуд бўлиб, кам даромадли оилалар учун электр ва иссиқлик энергияси харажатларини қисман ёки тўлиқ қоплаш йўлга қўйилган. Ҳар бир штат ўз бюджетидан келиб чиқиб, ушбу ёрдам миқдорини белгилайди.

Канадада OESP лойиҳаси доирасида кам даромадли оилалар энергия харажатлари учун 30–75 доллар миқдорида ёрдам олади. Дастурдан фойдаланиш учун оиланинг умумий даромади ва аъзолари сони ҳисобга олинади.

Франция ҳукумати кам таъминланган оилаларга йиллик “энергетик чек” тақдим этади. Бу чеклар ёқилғи сотиб олиш, электр ва газ учун тўлов қилишда ишлатилади.

Японияда кам даромадли оилалар учун энергия тўловларига алоқадор солиқ имтиёзларини жорий қилган. Бу имтиёзлар орқали энергия харажатларини қисман ёки тўлиқ қоплаш мумкин.

Совуқ қишда иссиқ меҳр!

Халқимизда “Қишнинг бир куни қолса қўрқ” деган мақол бор. Изғиринли ҳар бир кун, айниқса, камбағал оилалар учун катта синов.

2025/2026 йилги иситиш мавсуми олдидан муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Реестрларга киритилган оилаларга, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга 1 миллион сўмдан берилади!

Ўтган йили ушбу моддий ёрдам миқдори 270 минг сўм эди, бу йил унинг ҳажми салкам 4 баробар оширилиб, 1 миллионга етказилмоқда.

“Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • боқувчисини йўқотган оилалар,
  • аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар,
  • ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар,
  • узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар,
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
  • уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу норма орқали 1,3 млн оила қамраб олинади ва бунинг учун бюджетдан қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилади.

Бу чоралар нархларни бозор механизмларига мослаштириш шароитида аҳолининг заиф қатламларини ҳимоялайди. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш, субсидия ва ёрдам дастурларини такомиллаштириш орқали кам таъминланган оилаларнинг моддий аҳволини яхшилашга хизмат қилади.

Лутфулло Турсунов, журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Рубл дунёнинг барча валюталарини ортда қолдирди

2025 йил бошидан бери россия рубли долларга нисбатан энг кучли мустаҳкамланган валютага айланди.

Исроил вазири ўз қизини зўрлаганликда айбланмоқда

Отаси ва укаларидан бири томонидан жинсий зўравонлик қилганини айтди

Гидрометеорология хизмати агентлиги тезкор ахборот берди

19–22 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелотти билан хайрлашган тақдирда вақтинчалик мураббий тайинлаши мумкин.

Kazakh Scout: Ўзбекистон U17 терма жамоасининг камида ярми Европа ва Осиё жамоаларига ўтиши керак

Твиттер ижтимоий тармоғида "Kazakh Scout" профилини юритувчи шахс Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал - бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Украиналиклар қозоғистонлик ёлланма жангчиларнинг номларини эълон қилди. Қозоғистонда саросима бошланди

Қозоғистон ҳукумати Украинанинг "Яшашни хоҳлайман" маркази томонидан қозоғистонликларнинг Россия тарафида жанговар ҳаракатларда қатнашгани ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди.

Трамп ва 9 май. Кремль якуний нуқтани қўйди

2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Украина русларнинг режасини барбод қилди

Россия ҳудудида ҳам шиддатли жанглар давом этмоқда.

Президент қаҳрамонлик кўрсатган 17 ёшли футболчилар ва мураббийларни унвон ва медаллар билан мукофотлади

Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида

Путин украиналик болалар ўлимини "қасос" деб атади

У Сумидаги конгресс марказига берилган зарбани "у ерда Украина Қуролли Кучлари ҳарбийларини тақдирлашаётгани" билан изоҳлади.

Испанияда Рим папаси муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди

Бу ҳақда AFP Испания адлия вазири Феликс Боланос 21 апрель куни телемурожаатида хабар бермоқда.

Украина Украина Қуролли Кучларидаги ҳалокатли йўқотишлар туфайли сафарбарликни оширишни кўриб чиқмоқда

Украинада Республика Қуролли Кучлари ( АФУ ) сафларида жиддий йўқотишлар ва дезертирлик туфайли сафарбарликни ошириш керак .

Папанинг руҳий васиятномаси нашр этилди

Бу ҳақда Vatican News нашри хабар бермоқда .

Орландо аэропортида самолёт ёниб кетди

Бу ҳақда АҚШ фуқаро авиацияси маъмурияти (ФАА) маълумотларига таяниб, Fox35 минтақавий телеканали хабар берди.

ҲАМАС АҚШГА Туркия ёрдами билан Исроил билан келишув таклифини тақдим қилмоқчи

Бу ҳақда “Asharq al-Awsat” газетаси ҳаракатдаги манбаларга таяниб хабар берди.

Ғазо секторида 2 миллион фаластинлик инсонпарварлик ёрдамига тўлиқ қарам

Бу ҳақда Фаластин ҳукумати алоқа маркази хабарида айтилади.

Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини расман маълум қилди

Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.

Трампнинг айтишича, кўплаб давлатлар раҳбарлари ундан тарифларни туширишни сўрамоқда

АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, кўплаб дунё етакчилари ва ишбилармонлари Вашингтондан божхона тўловларини камайтиришни сўрамоқда.

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди.

Хитой янги водород бомбасини синовдан ўтказди

Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.

Зеленскийнинг офиси Лондон музокараларида иштирок этишини тасдиқлади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешченко маълум қилди.

Астрахандаги хусусий уйда содир бўлган ёнғинда беш нафар бола ҳалок бўлди

Бу ҳақда Телеграмда Россия Тергов қўмитасининг Астрахан вилояти бўйича бошқармаси хабар берди.

Ғазо насронийлари маъюс Пасхага тайёргарлик кўраётганда, Исроил 2 кунда 92 кишини ҳалок этди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 48 соат ичида Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида камида 92 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил чодирларда бошпана топган кўчиб кетганларга ҳужумларини давом эттирмоқда.

Эксклюзив: Сунъий йўлдошлар Хитойнинг АҚШ иттифоқчисига қарши ҳаракатларини фош этди

Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар “Андижон музқаймоғи”дан заҳарландими?

Маълум қилинишича, мазкур хабар асоссиз ва Миробод туманидаги 31-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида “Андижон музқаймоғи” сотувига йўл қўйилмаган.

Тошкентда эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди

Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинган.

Исроил самолётлари хатолик билан яҳудийлар яшаш пунктини бомбардимон қилди

Аввалроқ, F-15 қирувчи самолёти ҳам хатолик билан Эшколь ҳудудига 500 килограммлик бомба ташлаган эди.

АҚШ университетида отишма содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШнинг Флорида штати университетида содир бўлган отишмада тўрт киши яраланди.

Исроил ҳужумлари Ғазонинг шимоли ва жанубига кучли зарбалар бериши натижасида 50 киши ҳалок бўлди

Бугун эрталаб Исроилнинг Хон Юнус шаҳридаги бир уйга уюштирган ҳужуми оқибатида 10 кишилик оила ҳалок бўлгани маълум қилинди

АҚШ Украинани бутунлай тарк этмоқда

АҚШ Россияга Украина билан уруш пайтида босиб олган ҳудудларни назорати остида қолдиришни таклиф қилди.