Россия қўшинларининг Суми ва Харков вилоятларига ҳужуми “амалда аллақачон бошланган” — Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони.
Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Oлександр Сирский Lb.ua нашрига берган интервюсида президенти Володимир Зеленскийнинг Россия қўшинлари Суми ва Харков вилоятларига ҳужумга тайёрланаётгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
"Айтишим мумкинки, президент мутлақо ҳақ ва бу ҳужум амалда аллақачон бошланган", – деди Сирский.
Қўмондоннинг фикрича, деярли бир ҳафтадан буён барча асосий йўналишларда русларнинг ҳужум ҳаракатлари сони деярли икки баравар кўпайгани шундан далолат беради.
Зеленский март ойида Россия Суми, Харков ва Запороже вилоятларида янги ҳужумга тайёргарлик кўраётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Украина разведкаси бу ҳақда маълумотларга эга бўлган.
Украина президенти, шунингдек, Владимир Путинни музокараларни чўзиб, вақт ютишга ва яна кўпроқ Украина ҳудудларини босиб олишга уринишда айблаганди.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.