Россия қўшинлари фаоллашаётгани шароитида Украина ҳарбийлари бир нечта йўналишда таҳдидлар кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Айни пайтда вазият оғирлашаётган Купянск ва Лиман йўналишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Украина Қаҳрамони, Миллий гвардия ҳарбийси Виталий Литвиннинг айтишича, вазиятнинг энг кескин тус олиш хавфи Купянск ҳудудида кузатилмоқда. Россия кучлари Оскол дарёсига етиб бориш ва сув тўсиғидан олдинга силжиш чизиғи сифатида фойдаланишга уринмоқда. Шунингдек, улар украиналик ҳарбийлар доимий душман ўти остида қоладиган "ўт ҳалқалари"ни яратишга ҳаракат қилмоқда.
"Душман аҳоли пунктларини ўраб олиб, қопқон ҳосил қилмоқда. Биз эса у ерларга ўқ-дориларни етказиб берамиз, ярадорларни олиб чиқамиз. Бу ниҳоятда оғир шароит," - деди Литвин. У яна Россия Федерацияси "Орлан", "Ланцет", ФПВ ва "Суперкам" дронларидан фаол фойдаланаётганини, бу эса ҳар қандай ўтиш жойларини ўта хавфли қилаётганини таъкидлади.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.