Эрон президенти Масъуд Пезешкиан чоршанба куни тушда Қувайт амири Наваф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Меҳр.
Телефон суҳбати давомида Ас-Сабоҳ ўз мамлакати Теҳрон билан дўстона муносабатларни қадрлашини тасдиқлади ва Қувайт ўз ҳудудидан бошқа давлатга қарши ҳеч қандай тажовузкор ҳаракатга йўл қўймаганини ва ҳеч қачон йўл қўймаслигини таъкидлади, чунки бу позиция "конституцияда чуқур ўрнашган ва ҳар қандай вазиятда ўзгармас бўлиб қолади."
Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт Эронга бўлиши мумкин бўлган ҳужумлар учун ўз авиабазаларини тақдим этишдан бош тортган. Душанба куни эрталаб Форс кўрфазининг уч давлати АҚШнинг уларнинг ҳудудидан Эронга қарши ҳарбий операция бошлашига йўл қўймасликлари ҳақида Теҳронни махфий равишда хабардор қилган. Манба, шунингдек, Саудия Арабистони ва Қувайт Эрон томонига нафақат ҳужумлар, балки ёрдамчи операциялар, жумладан, ҳужум билан боғлиқ ҳар қандай вазифалар давомида АҚШ ёқилғи қуйиш ёки разведка самолётларига ёқилғи қуйиш каби ҳаракатларга ҳам тақиқ жорий этилганини маълум қилганини тасдиқлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.