Шенчженнинг Наншан тумани халқ суди маҳаллий қарздор компаниядан мусодара қилинган 100 тонна тирик сиам тимсоҳини сотиш бўйича аукцион эълон қилди. Бу ҳақда South China Morning Post (СCМП) нашри хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, партиянинг бошланғич нархи 4 млн юанни (тахминан 550 минг доллар) ташкил этди, харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак. Жониворлар 2005 йилда ташкил этилган Guangdong Hongyi Crocodile Industry фирмасига тегишли бўлиб, унга аввалроқ матбуотда "Тимсоҳлар худоси" лақабини олган бизнесмен Мо Сзюнжун раҳбарлик қилган, деб ёзади нашр.
Тимсоҳлар компания молиявий мажбуриятларини бажара олмаганидан кейин мусодара қилинган ва ҳозирда суд орқали тугатилиши керак. Савдо шартларига кўра, харидор сув ҳайвонларини сунъий кўпайтириш учун лицензияга эга бўлиши ва бундай катта партияни ташиш учун инфратузилмага эга бўлиши керак. Акс ҳолда, 300 минг юань (41 минг доллар) миқдоридаги закалат қайтарилмайди. Аукцион Alibaba Judicial Auction Platform платформасида ўтказилмоқда ва 9 майга қадар давом этади.
Битта сиам тимсоҳининг оғирлиги 200 дан 500 кг гача, сотувда 200 дан 500 тагача бўлиши мумкин. Тимсоҳлар озиқ-овқат, чарм ва косметика саноатида, жумладан, вино ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришда қўлланилади, дея тушунтиради газета.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.