Реновация тартиб-тамойиллари бўйича ахборот берилди

Реновация тартиб-тамойиллари бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги саккиз йилда мамлакатимиз аҳолиси 6 миллионга кўпайди. Шу даврда ярим миллионга яқин хонадонлар барпо этилди. Жумладан, ўтган йили 100 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилган бўлса, бу йил янада кўп – 130 мингдан ортиқ хонадон режа қилинган.

Яқин йилларда аҳолимиз сони 40 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бундай ўсишда йилига 140-150 минг хонадонга талаб пайдо бўлади. Бу ҳар йили қўшимча 2 минг гектар ер керак, дегани. Лекин ер майдонлари ҳам чекланган.

Бундай ҳолатда реновация дастури қўл келади. Масалан, республикада 17 мингта 2-3 қаватли эски уйлар бор. Улардаги шароит, муҳит бугунги замонга муносиб эмас. Электр, газ, сув ва бошқа инфратузилмалар эскирган, кўпларида оқова тармоғи ҳам йўқ.

Шуларнинг ўрнида замонавий уйлар қурилса, ҳозиргидан 3 баробар кўп аҳоли жойлашади. Асосийси, хонадонларда янги коммуникация, иссиқ ва совуқ сув, оқова тармоғи бўлади. Одамлар озода, шинам ва файзли шароитларда яшайди. Бу орқали минглаб оилаларнинг турмуш даражаси ўсади, муҳими, улар ушбу шароитларни илк бор ўзлари ўсиб-улғайган жойда ҳис этишни бошлайди.

Яна бир муҳим томони – энергия тежамкорлик масаласи. Турар жойлар яхлит бўлса, инфратузилма тармоқлари, энергия кам сарфланади.

Ҳозиргача бу борада ягона ҳужжат йўқ эди. Шу боис, хорижий тажриба асосида, “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.

Бундай дастурлар 3 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.

Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади. Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Реновацияга тушган ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ҳам ошади. Янги уйларнинг 1-2-қаватларида савдо, хизмат курсатиш ва кичик ишлаб чиқаришлар бўлади. Шунингдек, бу тизим орқали 20 минг гектар ер тежалиши ҳисоб-китоб қилинган.

Хусусан, биринчи босқичда реновация асосида 20 минг хонадон қурилиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари бундай лойиҳаларни, аввало, у ерда яшовчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тизимли ва адолатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда мутасаддилар, туман ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари реновация тартиб-қоидалари ва ишни тўғри ташкил қилиш чоралари бўйича қўшимча ўқитилиши айтилди.

Реновация ҳудудларини инфратузилма билан таъминлаш, девелопер ва қурувчи ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Гидрометеорология хизмати агентлиги тезкор ахборот берди

19–22 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелотти билан хайрлашган тақдирда вақтинчалик мураббий тайинлаши мумкин.

Kazakh Scout: Ўзбекистон U17 терма жамоасининг камида ярми Европа ва Осиё жамоаларига ўтиши керак

Твиттер ижтимоий тармоғида "Kazakh Scout" профилини юритувчи шахс Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал - бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

«Барса» «Реал»га қарши учрашувдан олдин катта йўқотишга учради

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лиганинг сўнгги турида жароҳат олди.

АҚШ Украинани бутунлай тарк этмоқда

АҚШ Россияга Украина билан уруш пайтида босиб олган ҳудудларни назорати остида қолдиришни таклиф қилди.

Абдуқодир Ҳусанов яна "Манчестер Сити" ўйинини захирадан бошлайди

Тошкент вақти билан 19:00 да АПЛ 33-туридан ўрин олган "Эвертон" - "Манчестер Сити" учрашуви старт олади.

Абдуқодир Ҳусанов нега майдонга тушмаётганлигига ойдинлик киритилди. Асл муаммо нимада?

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет ўйинларда "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушмади. Натижада ижтимоий тармоқларда ҳар хил гап сўзлар тарқалди. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев футболчининг яқинлари билан гаплашиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Гулнора Каримова қамоқдан озод қилингани айтилмоқда

Ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот чиққани йўқ.

Шерзодхон Қудратхўжа: "Биз Россиянинг колонияси эмасмиз"

Шерзодхон Қудратхўжа Лавровнинг ташрифи борасида тарқалган хабарларга, Лавровнинг хатти-ҳаракатларига ўз муносабатини билдирди.

Москва марказида кетма-кет портлашлар юз берди

Россия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, "Москва-Сити"да учта портлаш юз берган.

Украина АҚШга жавоб берди

Украина Россия томонидан 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш бўйича музокараларга очиқ, бироқ таслим бўлишни рад этмоқда.

Россия Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги сиёсатига қарши — Лавров

Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув якунлари бўйича брифингда маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru” мухбири.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Транс аёллар аёллар эмас - Британия Бош вазири Стармер

Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.

Исроилда ўрмон ёнғинлари бошланди

Бу ҳақда Йнет портал хабар бермоқда.

Ал-Шара АҚШНИ санкцияларни бекор қилишга чақирмоқда

Бу ҳақда Араб Республикасининг муваққат президенти Аҳмад ал-Шара баёнот берди.

Оқ уй Зеленскийнинг усулларидан норозилигини билдирмоқда

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт маълум қилди, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “ТАСС” .

Мутахассис: Туркиядаги зилзилаларнинг бир муддат давом этиши кутилмоқда

Бу ҳақда Озарбайжон Миллий фанлар академияси ҳузуридаги Республика сейсмологик хизмат маркази ахборот бўлими бошлиғи маълум қилди.

Зеленский Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш шартини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Киев Москва билан тўғридан-тўғри музокараларни фақат ўт очишни тўхтатиш шарти билан бошлашга тайёрлигини айтди.

Юқори Чирчиқда табиатга 4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Россияни «экзотик мамлакатлар»дан келган мигрантлар босиб кетди...

Россияни «экзотик мамлакатлар»дан келган мигрантлар босиб кетди, деб ёзди Times телеграм-канали.

Россия Башар Асадни Сурияга қайтариш бўйича жавоб берди

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.

Сиёсатчи: Украина 9 майда Россия учун «совға» тайёрлаётган бўлиши мумкин

9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.

Арманистонда қамоқхоналардаги ўлимлар сони ортишда давом этмоқда

Бу ҳақда мамлакат Жиноят-ижроия хизмати хабар берди.

Майкл Жордан барча даврларнинг энг кўп маош олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

“Репорт” нинг Спортиcо порталига таяниб хабар беришича, америкалик гольфчи Тайгер Вудс иккинчи, португалиялик футболчи Криштиану Роналду учинчи ўринни эгаллаб турибди.

ЖССТ раҳбари АҚШ молиялаштиришни қисқартириши сабабли оммавий ишдан бўшатишларини эълон қилди

“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесусга таяниб, Agence France-Presse хабар берди.

Шимолий Америка аста-секин ер остига чўкмоқда

Техас университетининг бир гуруҳ геологлари Nature Geoscience журналида тадқиқот натижаларини эълон қилишди.

Фарзандларга эътиборли бўлинг!

Санкт-Петербургда 13 ёшли бола фирибгарларга 10 млн. рубл (яъни $123 минг)дан ортиқ пулни бериб юборди.

Ҳиндистонда тўрт қаватли бинонинг қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди

Қулаш Ню-Деҳлида кучли шамол ва момақалдироқ билан бирга кучли ёмғир ёғишидан бир неча соат ўтгач содир бўлган.

Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.

АҚШ Қримни Россия деб тан олишни таклиф қилади – WP

Бу ҳақда The Washington Post бир неча манбаларга таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Лондондаги музокараларда Украина ва Европага Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — The Washington Post

Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.