Россия Турк оқимидан умидвор

 Россия Турк оқимидан умидвор

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Россия Федерацияси Украина орқали Европа Иттифоқига газ транзитини давом эттиришга тайёрлигини айтди, бироқ Москва Киевни транзит келишувини янгилашга мажбур қила олмаслигини қўшимча қилди. Амалдаги шартнома шу йил охирида тугайди.

Путиннинг қўшимча қилишича, Россия муқобил транзит йўллари, жумладан «Турк оқими» қувуридан фойдаланишни ҳам кўриб чиқади.

Яқинда Кремль, агар Киев транзит келишувларини узайтиришдан бош тортса, европалик истеъмолчилар нархлар ошишига дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

«Украинага келсак, ғалати, биз бу транзитдан бош тортмаймиз. Нега? Чунки биз, жумладан, «Газпром» ҳам узоқ муддатли шартномалар тузган истеъмолчиларимиз олдидаги барча мажбуриятларимизни бажариш ниятидамиз”, — деди Путин.

«Жорий йилнинг 31 декабрида тугайдиган транзит шартномаси бор. Аммо агар Украина бу транзитдан бош тортса, биз мажбурлай олмаймиз», — деди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, «Газпром»нинг Европадаги асосий истеъмолчилари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатаётганига қарамай, транзит шартномаси бекор қилинишини истамайди.

Август ойи охирида Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга агар Киев келишувни узайтирмаса, Россия муқобил йўлларни топиши мумкинлигини, масалан, режалаштирилган Туркия газ хабини айтди.

«Туркияда муқобил йўналишлар ва марказ яратиш режалари мавжуд. Бу иш давом этмоқда», — деди Песков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!