Россия шарқий шаҳарни эгаллаб олмоқда, Украина эвакуация буйруғини такрорлади

Россия шарқий шаҳарни эгаллаб олмоқда, Украина эвакуация буйруғини такрорлади

Украина ҳукумати шарқдаги Покровск шаҳри аҳолисини Россия қўшинлари яқинлашаётгани сабабли эвакуация қилиш учун қолган вақти ҳақида маълум қилиб, «бир-икки ҳафта, ундан ортиқ эмас» дея огоҳлантирди.

Вилоят губернатори Вадим Филашкиннинг ҳисоб-китобларига кўра, шаҳар ва унинг атрофидаги аҳоли пунктларида 50 мингга яқин тинч аҳоли, жумладан, 4000 нафари болалар қолмоқда.

Унинг сўзларига кўра, расмийлар кунига камида 1000 кишини эвакуация қилиш имкониятига эга, аммо ҳозирда кунига атиги 500-600 киши тарк этмоқда.

«Фронтдаги вазият жуда оғир», деди у ва болали оилаларни мажбурий эвакуация қилиш бошланганини қўшимча қилди.

Россия кучлари бир неча ойдан бери Донетск вилоятидаги муҳим автомобиль ва темир йўл маркази бўлган Покровск томон аста-секин бостириб келмоқда. Ўтган ҳафта ҳолатига кўра, улар шаҳардан атиги 10 километр (олти миля) узоқликда эди, дейди расмийлар.

«Покровск йўналишида оғир жанглар давом этмоқда», — деб ёзди Украина бош қўмондони Александр Сирский Телеграмъда.

«Мудофаа кучлари ҳам Торетскни ҳимоя қилиш учун барча зарур ишларни қилмоқда», - деди генерал Сирский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!