Россия Германиянинг қарорига жавобан 40 нафар немис дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди

Россия Германиянинг қарорига жавобан 40 нафар немис дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германия элчисини чақириб, россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилиши муносабати билан унга норозилик билдирди. Шунингдек, Москва жавоб чораси сифатида Германиянинг Россиядаги дипломатик миссияларининг 40 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, Россия Германия ташқи ишлар вазири Aнна Бербокнинг россиялик дипломатик ходимлари “Германияда демократия ва немис жамияти бирлигига путур етказиш бўйича фаолият олиб боришган”и ҳақидаги баёнотини қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги Берлинни Россиянинг Украинадаги махсус операцияси ҳақидаги "фикрлари" учун қоралади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!