Reuters: Россия бир йилдан бери Хитой двигателларидан фойдаланиб камикадзе дронларни ишлаб чиқармоқда

Reuters: Россия бир йилдан бери Хитой двигателларидан фойдаланиб камикадзе дронларни ишлаб чиқармоқда

Европа разведкаси маълумотларига кўра, Ижевскдаги “Купол” электромеханика заводи ўтган йили Хитойнинг двигатели асосида ҳаракатланувчи янги турдаги “Гарпия” узоқ масофали ҳужумчи дронларини ишлаб чиқаришни бошлаган.

Йил давомида 2500 дан ортиқ дрон ишлаб чиқарилган. Заводнинг Россия Мудофаа вазирлиги билан шартноманинг умумий миқдори 1 миллиард рублни ташкил этади.

Шунингдек, “Гарпия” дронида фойдаланилган двигатель немис компанияси томонидан ихтиро қилингани, аммо ҳозирда Хитойнинг Xiamen Limbach компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётганлиги хабар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!